Ҳиндистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг Осиё ҳудуди геосиёсий харитасининг шаклланишидаги роли
Journal: Science and Education (Vol.2, No. 7)Publication Date: 2021-07-25
Authors : Раъно Алмаматовна Тўйчиева;
Page : 187-203
Keywords : ташқи сиёсат; ижтимоий-иқтисодий ривожланиш; геосиёсий ўзгаришлар; мудофаа сиёсати; тинчлик операциялари;
Abstract
Ҳиндистон ташқи сиёсати мамлакат яхлитлиги ва миллий хавфсизлигини ҳимоя қилган ҳолда ташкил этилиши кераклиги қатъий вазифа этиб белгилаб қўйилди. Мамлакат ривожлангани сари, унинг манфаатлари ҳам ўсиб, натижада глобал ва минтақавий таъсири кучайиб бормоқда. Мазкур мақола мавзусининг долзарблиги шундаки, дунё энергия ва савдо оқимларининг стратегик чорраҳаси - Ҳинд Океани қирғоғида жойлашган, бир томондан Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Жануби-Шарқ ўртасидаги йўлак, иккинчи томондан қулай демографик ва илғор техник имкониятларга эга Шарқий Осиё билан чегарадош бўлган мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва стратегик имкониятларини ўрганиш Ўзбекистон учун Ҳиндистон билан муносабатларда муҳим ва истиқболли йўналишларни танлаб олишга ёрдам беради. Шундан келиб чиқиб, Ҳиндистоннинг минтақа хавфсизлигини таъминлашдаги роли, унинг Хитой ва АҚШ сингари икки супер кучлар билан муносабатлари, қўшни минтақалардаги сиёсий ва иқтисодий имкониятларини ўрганиш ушбу мақолада асосий мақсад қилиб олинган. Ҳиндистон ташқи сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари, минтақавий ҳамкорлик ташкилотлари доирасидаги роли, ҳудудий низоларни ҳал этишдаги позицияси ва бошқаларни таҳлил қилишда қиёсий таққослаш, умуммантиқий, назарий ва сиёсий прогнозлаш методларидан фойдаланилган. Замонавий геосиёсий ўзгаришлар шароитида мамлакатнинг минтақавий ҳамда глобал имконият ва истиқболлари юзасидан хулосалар берилган.
Other Latest Articles
Last modified: 2021-07-27 21:58:41