ResearchBib Share Your Research, Maximize Your Social Impacts
Sign for Notice Everyday Sign up >> Login

Глобаллашув шароитида ёшларимизнинг маънавиятига таъсир этувчи омиллар, уларни миллий ғоя руҳида тарбиялашнинг зарурийлиги

Journal: Science and Education (Vol.3, No. 7)

Publication Date:

Authors : ; ;

Page : 270-279

Keywords : ёш авлод; глобаллашув; миллий ғоя;

Source : Downloadexternal Find it from : Google Scholarexternal

Abstract

Ҳозирги давр - дунё ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган даврдир. Бутун Ер юзи одамзод учун ягона макон бўлиб ҳисобланади. Аммо тарихда мавжуд чегараларни ўзгартириш, муайян ҳудудларни босиб олиш учун сон-саноқсиз урушлар бўлган. Бу жараёнда эса уруш қуроллари мунтазам такомиллашиб борган. Мазкур урушлар то XX асргача асосан кўпроқ бир ё икки давлат ёхуд минтақа ўртасида бўлган. XX асрда рўй берган иккита жаҳон урушида ўнлаб давлатлар, бир неча қитъа мамлакатлари иштирок этган. Фақатгина иккинчи жаҳон урушида 60 дан ортиқроқ мамлакат иштирок этган. Мазкур мақолада глобаллашув шароитида ёш авлодни миллий ғоя руҳида тарбиялашнинг заурлиги ҳақида ёзилган. Демак, уруш қуроллари такомилашиб бораверди. Бугунги кунда улар бошқа ҳудудни босиб олиш у ёқда турсин, балки бутун Ер сайёрасидаги ҳаётни бир неча марта йўқ қилиб ташлашга етади. Инсоният XX аср охирига келиб бир қатор чегара билмайдиган муаммоларга дуч келди. Уруш ва тинчлик, экологик фалоқатлар, маънавий қашшоқлик, наркобизнес, терроризм каби муаммолар ана шулар жумласидандир.

Last modified: 2022-07-25 01:13:36