ResearchBib Share Your Research, Maximize Your Social Impacts
Sign for Notice Everyday Sign up >> Login

Очиқ иқтисодиётда давлат қарзи динамикаси ва бюджет қолдиғини даврий қисқартириш

Journal: Science and Education (Vol.3, No. 7)

Publication Date:

Authors : ; ; ;

Page : 359-369

Keywords : Бюджет; тақчиллик; ташқи қарз; инвестициялар; иқтисодий ўсиш;

Source : Downloadexternal Find it from : Google Scholarexternal

Abstract

Ушбу мақолада ташқи қарзнинг мохияти, очиқ ва ёпиқ иқтисодий шароитда давлат қарзи, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқариш ҳусусиятлари кўриб чиқилган. Тайёрланган мақолада Ўзбекистон Республикасининг ташқи қарзинг бугунги холатига муаллифлар бахоси берилган. Илмий ишда энг аввало Худудий иқтисодиёт асослари ва бу борадаги ахборот манбаалари тадқиқ этилган. Тадқиқот натижаларидан Худудий тузилмаларга улар ривожланишининг тармоқ параметрларини ҳисобга олган ҳолда баҳо беришда, шунингдек, ҳудудларда инвестицияларни мутаносиб тақсимлаш жараёнида фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга мақоланинг таркибида ҳудудий ҳисоблар тизимининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯХМ)ни ҳисоблашнинг услубий ёндашувларини такомиллаштириш ва унинг иқтисодий ўсишга таъсирини тадқиқ этиш масалаларига бағишланган. Бутун дунёда содир бўлаётган ўзгаришлар натижасида очиқ иқтисодий сиёсатни тарғиб қилаётган, ривожланаётган давлатларнинг ташқи қарз сиёсатини тўғри бошқариш муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатларнинг катта хажмдаги қарзи фискал барқарорлик ва давлат мажбуриятларининг тўпланишини ҳамда молия бозорлари ва реал иқтисодий кўрсаткичларга таъсири ҳақидаги мунозараларни яна бир бор кучайтирди. Давлат ташқи қарзи қолдиғи ҳам иккинчи чоракка нисбатан 939,8 млн долларга кўпайиб, 22,7 млрд долларни (ЯИМга нисбатан 34,4 фоиз) ташкил этган. Шундан ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи - 16,3 млрд доллар, давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи - 6,4 млрд долларга тенг. Таъкидлаш жоизки, ташқи қарзнинг ўсиши асосан ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғидаги ўсиш ҳисобига юз берган, учинчи чорак якунига давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи деярли ўзгармаган.

Last modified: 2022-07-25 01:57:05