ResearchBib Share Your Research, Maximize Your Social Impacts
Sign for Notice Everyday Sign up >> Login

Суғориш учун ер ости сув манбаларининг бошоқли дон экинларига бўлган таъсири баҳолаш

Journal: Science and Education (Vol.3, No. 10)

Publication Date:

Authors : ; ;

Page : 96-105

Keywords : суғрориш манбалари; ер ости суви; ҳарорат; сув сарфи режими;

Source : Downloadexternal Find it from : Google Scholarexternal

Abstract

Ер ости сувлари ҳароратининг пастлиги ўсимликларнинг вегетация даврининг чўзилиб кетишига олиб келади. Мисол учун, пахта ва ғалланинг ўсиб ривожланиши 7-15 кунга кечикади. Буларнинг барчаси пировардида қишлоқ хўжалиги экинининг ҳосилдорлиги ва сифатига, унинг мевалари пишиб етиш муддатига таъсир қилади. Ўз навбатида, аэрация зонасининг паст ҳароратли сув-ҳаво тупроқ муҳити, табиийки, табиий ва сунъий озуқа моддалари ва ўғитларнинг ўз вақтида эришини таъминламайди ва уларнинг ўсимлик илдиз тизимлари томонидан ўз вақтида тўлиқ ўзлаштирилишига йўл қўймайди. Бундай шароитда ушбу озуқа моддаларининг бир қисми, совуқ сувнинг тушаётган оқимлари таъсири остида чўкиб кетади ва ер ости сувлари билан аралашади. Бошқа томондан, 14-18С° гача бўлган совуқ сувли-ҳаво тупроқли муҳит пахта учун зарарли бўлиб, ўсиш ва ривожланиш тезлигини сезиларли даражада пасайтиради ва уни турли хил касалликларга дучор қилади. Буларнинг барчаси пировардида қишлоқ хўжалиги экинининг ҳосилдорлиги ва сифатига, унинг мевалари пишиб етиш муддатига таъсир қилади.

Last modified: 2022-10-30 20:09:17