ResearchBib Share Your Research, Maximize Your Social Impacts
Sign for Notice Everyday Sign up >> Login

Витамин В12 камқонлиги ва уни даволаш

Journal: Science and Education (Vol.4, No. 2)

Publication Date:

Authors : ;

Page : 252-259

Keywords : витамин В12 танқислиги камқонлиги; парестезиялар; гельминтозлар; рационал овқатланиш; алиментар фактор;

Source : Downloadexternal Find it from : Google Scholarexternal

Abstract

Маколада витамин В12 танқислиги камконлигининг эпидемиологияси, келиб чикиш сабаблари, даволаш тактикаси келтирилган. Организмдаги уч муҳим функция - асаб соғлиғини сақлаш, қон айланиши ва ДНК синтези - B12 витаминида мавжуд. Агарда ушбу витамин етишмаса, одам кучли ҳолсизлик ва чарчоқни ҳис қилади, деб ёзади Express. Harvard Health маълумотларига кўра, B12 витаминининг танқислиги белгиларни секин-аста вужудга келтириб, уларни кучайтирган ҳолда жуда секин шаклланиши мумкин. Бироқ айрим ҳолатларда B12 витамини танқислиги нисбатан тез шаклланади. Мазкур озуқа танқислиги турли белгиларни юзага келтириши ҳисобга олинадиган бўлса, уни бошқа бирор касаллик билан адаштириб юбориш қийин эмас. B12 танқислигини юзага келтирадиган иккита асосий омил мавжуд - хавфли анемия ва овқат рационида витамин етишмаслиги. Хавфли анемия - бу аутоиммун касаллик бўлиб, у организмнинг ички факторларини - ошқозонда синтез қилинадиган ва ичакларда B12 витаминининг сўрилиши учун керак бўлган оқсилни ишлаб чиқаришига халақит беради. Шунингдек, турли диеталар, хусусан, вегетариан ва веган диеталари B12 витамини танқислиги юзага келиш хавфини оширади. B12 витамини асосан ҳайвон маҳсулотларида ва бойитилган овқатларда мавжуд. Текширувлар Самарқанд шахар, Нуробод, Булунғур ва Нарпай туманларида ўтказилди. Текширувлар натижаси шуни кўрсатадики витамин В12 танқислиги камқонлиги қуйидаги ҳолатларда келиб чиқади: - Норационал овқатланиш, алиментар фактор, витамин в 12нинг организмда сўрилишига қаршилик қиладиган махсулотларини мунтазам истеъмол қилиш. - Қарияларда учрайди. - Ошқозонни 2/3 қисмини резекциясида - Гельминтозлар: кенг тасмасимон гижжа, яьни Diphyllobothriumlatum.каби гелминтозлар витамин В12 танқислиги камқонлигига олиб келади. - Ошқозон- ичак трактидан қон кетишлар, диафрагмал чурралар, витамин B12 танқислиги камқонлиги ривожланади. - Сурункали алкоголикларда - Сурункали гепатит, жигар циррозларида.

Last modified: 2023-03-12 23:14:01