ResearchBib Share Your Research, Maximize Your Social Impacts
Sign for Notice Everyday Sign up >> Login

ПРОФИЛАКТИКА КОНСЕРВАТСИЯСИ: КИТОБ ВА ҚЎЛЁЗМА ҲУЖЖАТЛАР, ЖАМИЯТДАГИ ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИККА ЕТАЁТГАН ЗАРАРЛАРНИ ТЎХТАТИШ ОМИЛИ СИФАТИДА

Journal: Oriental Art and Culture (Vol.3, No. 1)

Publication Date:

Authors : ;

Page : 527-535

Keywords : ;

Source : Downloadexternal Find it from : Google Scholarexternal

Abstract

Тарихий ва маданий ёдгорликлар (меъморий иншоотлар, археологик топилмалар, тасвирий ва амалий санъат асарлари, китоб, қўлёзма ва бошқалар)ни дастлабки ёки Консервацига тушган вақтдаги қиёфаси, чидамлилигини узоқ муддатга сақлашни таъминловчи чора-тадбирлар йиғиндиси. Реставрация билан узвий боғлиқ. Музей, кутубхона, архивларни иситиш, шамоллатиш, барча сақланаётган нарсалар учун мўътадил ҳарорат, намлик, ҳаво таркиби шаро-итларини яратиш орқали эришилади. Махсус тартибдаги сақлашда ҳавони тозаловчи филтрли витринадан фойдаланилади; буюмлар, санъат асарлари махсус жилд ва жавонларда сақланади. Ёғоч, мато, тери буюмларига кимёвий моддалар билан ишлов берилади, хом сопол, ёғоч буюмлар бўзилмаслиги учун махсус синтетик елимлар билан ишланади; ҳужжатлар, босма матнлар шаффоф қобиғ билан, металл, шиша, суяк буюмлар рангсиз лок билан қопланади. Меъморий обидаларнинг асоси, девори, гумбазлари мустаҳкамланади, ҳимоя қурилмалари барпо этилади; Калит сўзлар: Профилактика консерватсияси, реставрация, китоб, қўлёзма ҳужжатлар, китобларни кумулация, ҳужжатлар, босма матнлар, ёғоч, мато, тери, меъморий обидалар

Last modified: 2023-08-07 18:55:22