XVIII-XX АСРЛАР БУХОРО ЗАРДЎЗЛИК САНЪАТИНИ БАДИИЙ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ
Journal: Oriental Reniassance: Innovative, educational, natural and social sciences (Vol.4, No. 2)Publication Date: 2024-06-06
Authors : Шукурова Лобар Шербаевна;
Page : 387-392
Keywords : Зардўзлик; амалий санъат; зар ип; мато; тагалак; чор мадохил; гулдўзи-заминдўзи; дарҳам; қўшбодом; зардўзи-гулдўзи; гули қалъаги; қўчқор шохи;
Abstract
Ўлкамиз заминидаги тарихий қатламларни қазишлар натижасида топилган ёдгорликларнинг гувоҳлик беришича, инсоннинг жисмга бадиий ишлов бериши усулида буюм яратиш фаолияти тош асридаёқ бошланган бўлиб, асрлар оша ҳозиргача узлуксиз давом этиб келмоқда. Бундай фаолият натижасида келиб чиқадиган эстетик-бадиий идрок қобилияти кишиларда оламни, нарса ва ҳодисаларни, атроф-муҳитдаги шакллар ва рангларни турфа шакл-шамоилда қайтадан акс эттиришга ҳавас уйғотади. Шакл ва рангларнинг стиллаштирилган тасвирларини яратиш шу тариқа келиб чиқиб, ўз навбатида одамларнинг кундалик турмушларидан ўрин ола бошлади. Натижада бадиий безакларнинг хилма-хил шакллари ва турлари пайдо бўлди. Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё халқларининг бизга етиб келган санъат асарлари орасида нақшлар асосида яратилган бадиий асарлар алоҳида кўп сонни ташкил этади. Амалий санъатга чуқур, фалсафий ёндошиш натижасида шартлилик, стиллаштириш, рамзийликка асосланган бадиий безак асарлари яратиш кучайган. Ушбу тарихий омил ўзбек миллий безак санъатининг гуркираб ривожланишига туртки бўлганки, ҳозирда жаҳонга машҳур меъморчилик ёдгорликларимиз улардаги ганчкорлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, зардўзлик ва бошқа турдаги санъатларнинг ажойиб даражада уйғунлашган мажмуасидан иборатдир
Other Latest Articles
- ПОДХОДЫ ПАКИСТАНА В ОБЕСПЕЧЕНИИ БЕЗОПАСНОСТИ В ЮЖНОЙ АЗИИ
- ARXITEKTURA YODGORLIKLARINING BIR QISMI ISHTIROKIDA TUZILGAN NATYURMORT (KAPITEL)NI QALAMTASVIRDA ISHLASH METODIKASINI TAKOMILLASHTIRISH
- YOSHLARNING MA’NAVIYATINI OSHIRISHDA PEDAGOGLARNING O‘RNI
- TABAQALSHTIRILGAN TA’LIM ORQALI O‘QUVCHILARNING MANTIQIY FIKRLASH QOBILIYATLARINI RIVOJLANTIRISH
- O‘QUVCHILARNI TASVIRIY SAN’AT DARSLARIDA KOMPOZITSIYA TUZISHGA O‘RGATISH JARAYONLARI
Last modified: 2024-06-15 00:42:05