ResearchBib Share Your Research, Maximize Your Social Impacts
Sign for Notice Everyday Sign up >> Login

«ИТАЛИЯ НЕОРЕАЛИЗМИ»: РОБЕРТО РОССЕЛЛИНИ

Journal: Oriental Art and Culture (Vol.5, No. 2)

Publication Date:

Authors : ;

Page : 500-515

Keywords : оператор; санъат; тарих; оъбектив; фотокамера; ранг; ёруғлик; композитсия; симметрия; кино; кинооператорлик мактаби; ижодкор; бадиийлик; тасвирий ечим;

Source : Downloadexternal Find it from : Google Scholarexternal

Abstract

Кино санъатининг асосини тасвирий санъат ташкил этишини киномутахассислар томонидан такидланган. Кинематорафдаги турли янги оқимлар, йўналишлар аввало тасвирий санъат ижодкорлари томонидан синов, имтихон қилиниб, кейин кинематограф ва театр санъатига тарғиб этилган. Неореализм ижодий оқими ҳусусида илк маротаба тасвирий санъат усталари Шарль Жинне ва Гарольд Гилман ўз бадиий асарлари орқали гапира бошлашади. Бу рассомлар ўша пайтлар Лондонда жуда машҳур бўлган постимпрессионистлар ғояларни тарғиб қилувчи Camden Town Group (1911-1913) уюшманинг фаол аъзолари бўлишган. Бу гуруҳ ўз концепциясида асосан машхур рассомлар Висент Ван Гог ва Поль Гогенларни асарларидаги ғояларга, уларнинг стилистикаси ва ижод методига асосланган. Уларнинг ғояси Лондон шахридаги кундалик оддий ҳаёт оқимини акс эттирувчи воқеликни, инсонларнинг холатини борлигича кўрсатиб берувчи тасвирий санъатга асосланганди.

Last modified: 2024-05-04 17:10:33